Корхона, ташкилот ва муассасаларда “Спорт-саломатлик гарови” шиори остида республика спартакиадасининг биринчи босқичи ўтмоқда. Бахмал тумани худудидаги чекка “Узунбулоқ” қишлоғида жойлашган маиший хизмат касб-ҳунар коллежи, Ғаллаорол тумани “Лалмикор” қўрғонидаги Лалмикор касб-ҳунар коллежи ҳамда “Болғали” қишлоғидаги 24-сонли, “Молтаб” қишлоғидаги 47-сонли, “Қашқабулоқ” қишлоғидаги 91-сонли умумтаълим мактаблари касаба уюшма қўмиталари томонидан ходимлар ўртасида “Спорт – саломатлик гарови” шиори остида мусобақалар ўтказилди.
Ушбу мусобақанинг 260 нафар иштирокчилари эркак ва аёллар ўртасида спортнинг шахмат, шашка, стол тенниси, бадминтон ва аёллар ўртасида волейбол турлари бўйича қизғин бахсларда ўзаро куч синашишдилар. Мусобақалар якунида қатнашчилар, томашабин ходимлар ва қишлоқ ахолиси вакиллари учун концерт дастурлари намоиш этилиб, ғолибларга маъмуриятнинг ва касаба уюшмасининг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: