Жиззах вилоятнинг барча корхона, ташкилот ва муассасаларида касаба уюшмалари ташкилотлари Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг таваллуд топган кунга бағишланган хотира тадбирларини ўтказилишида фаол иштирок этмоқда ва ташкилотчилик қилмоқда. Жумладан, шундай тадбирлар “Жиззахавтойўл” худудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти ҳамда униниг тизимидаги 16 та шахар ва туман йўл хўжалиги ва бошқа корхоналарида бўлиб ўтди. Уларда 1102 нафар ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Ушбу тадбирларда Ўзбекистон давлатининг асосчиси, буюк давлат ва сиёсат арбоби, мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Абдуганиевич Каримовнинг босиб ўтган хаётий йўли, серқирра сиёсий фаолияти, олижаноб инсоний фазилатлари, Ўзбекистонни жадал ва барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган замонавий демократик давлатга айлантиришда фидокорона меҳнатлари, юртимизда у инсоннинг рахномалигида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, инсон манфаатлари йўлида амалга оширилган изчил ислоҳатлар тўғрисида сўз юритилди. Шунингдек, тадбирларда “Ислом Абдуганиевич Каримов – Мустақил Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти”, “Сиздан озод ва Обод Ватан қолди” мавзулари ёритилди, “Марра бизники” виддеофилм намоиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: