Жорий йилнинг 31 март куни дўстлик туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида туманидаги барча тармоқлар касаба уюшма кенгашлари ва йирик бошланғич касаба уюшма кўмиталари раислари учун Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан хамкорликда “Ижро интизомига оид ҳужжатларни юритиш ва хуқуқий масалалар” мавзусида 1 кунлик ўқув-семинар ўтказилди.
Ўқув семинар давомида “мехнат шартномаси ва мехнат интизоми масалалари” тўғрисида-вилоят бирлашмаси кенгаши юридик бўлими мудири Э.Умрзоқов, “касаба уюшмалари ташкилотларида ижро интизомини мустаҳкамлаш” тўғрисида-бирлашма кенгаши ташкилий ишлар бўлим мудири И.Юнусов, “Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация этилган конвенциялар” тўғрисида-Дўстлик туман кенгаши раиси Г.Холмурадоваларнинг слайд орқали маърузалари тингланди. Ўқув семинар давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтираётган саволларга батафсил жавоблар олдилар. Уларга семинар мавзусидан келиб чиққан холда электрон нусхада хужжатлар тўплами тарқатилди. Тадбир музокара тарзида кўтаринки рухда ўтказилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: