Кеча вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига қарашли Ш.Рашидов оромгоҳи ўз фаолиятини бошлади. Эрталаб Жиззах шахри ва туманлардан келган 100 нафар болалар ташкилий равишда автобусларга ўтириб, Ш.Рашидов туманининг “Уобсой” қишлоғида жойлашган, вилоятнинг сўлим жойларидан бири бўлган, тоғлар қўйнида барпо этилган ушбу замонавий оромгоҳга етиб келишди. Шу жумладан, “Касаба уюшмалари-болаларга” акцияси доирасида оромгоҳнинг биринчи босқичига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Жиззах шахридаги кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг 25 нафар тарбияланувчиларига бепул йўлланмалар берилди. Оромгоҳда болаларнинг мазмунли ва юқори кайфиятда дам олишлари учун барча шароитлар яратиб берилган.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: