Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманининг сўлим тоғли гўшасида жойлашган “Уобсой” қишлоғидаги Жиззах аккумулятор заводига қарашли шинам ва кўркам “Энержи” оромгоҳида шу йилнинг 14 июнь куни биринчи босқичнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
Оромгоҳда ўтказилган ушбу тадбирда вилоят Мувофиқлаштирувчи гуруҳи аъзолари, “Камолот” ЁИҲ фаоллари, оромгохга алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари ва ота-оналар иштирок этишди. Оромгоҳнинг биринчи боскичида дам олаётган болалар оромгоҳга ташриф буюрган мехмонларни кўтаринки кайфиятда, ўзларининг ижод намуналари, рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди.
Шунингдек, тадбирда вилоятнинг таниқли болалар ижодий жамоаларининг чиқишлари намойиш этилди.
Оромгохга ташриф буюрган мехмонлар яқинда қайта қурилган болалар оромгохи ётоқхоналари, ошхона, тиббиёт, маънавият ва маърифат хонаси ва бошқа объектлари билан танишдилар.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: