“Энг намунали бошланғич ташкилот 2017” кўрик-танлови вилоят босқичи якунига бағишланган тадбир юқори савияда, ишчан рухда ва юқори ташқилотчилик даражасида ўтказилди. Кўрик-танловни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши раиси Пардаев Нусуратулла Маркаевич кириш сўзи билан очиб, “Касаба уюшмалари харакатида бошланғич ташкилотларнинг тутган ўрни ва роли тўғрисида” маъруза қилди.
Тадбирда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши меҳнаткашларни ижтимоий, иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири М.Исаев иштирок этди. Кўрик-танловда «Энг намунали бошлангич ташилот 2017» кўрик-танловнинг вилоят боскичида ғолиб бўлган аъзолар сони 100 нафаргача бўлган ва 100 нафардан ортик бўлган бошлангич касаба уюшма ташкилот раислари ва шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди. Тадбирда хар бир тармоқдан ғолиб бўлган бошланғич касаба ушюма қўмита раислари ўзларининг ижобий иш тажрибалари тўғрисида чиқишлар қилди.
Кўрик-танлов нихоясида ғолибларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг дипломлари ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: