2017 йилнинг 14 июль куни эрта тонгда Жиззах шаҳри темир йўл вокзали перонида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши ва Жиззах аккумулятор заводи маъмурияти вакиллари Қароқалпғистон Республикасининг Беруний туманидан ташриф буюрган 30 нафар болажонлар ва икки нафар тарбиячиларни карнай-сурнай садолари остида тантанали кутиб олишди. Янги ва шинам Исузи автобусларида йўл-патруль хизмати кузатувида болалар Жиззах аккумулятор заводига йўл олишди. Завод ошхонасида тайёрлаб қўйилган эрталабки нонуштадан сўнг болалар учун Ўзавтосаноат концернига қарашли ушбу корхона бўйлаб қисқа ва қизиқарли экскурсия ташкил этилди.
Шундан сўнг оромгоҳ 3-босқичида дам олувчи барча болалар автобусларга ўтириб Шароф Рашидов туманининг баҳаво тоғлари бағридаги “Уобсой” қишлоғида жойлашган “Энержи” оромгоҳига йўл олишди.
Оролбўйи минтақаси ва Жиззах шаҳри болаларини оромгоҳда тантанали кутиб олиш тадбири сценарийсига мувофиқ йиғилган ранг-баранг кийим ва маскалардаги “Эртак қахрамонлари”, санъаткорлар, спортчилар ва оромгоҳ ходимлари мусиқа садолари остида кириб келган болаларни олқишлаб, кўтаринки кайфиятда, рақс ва қўшиқлар билан кутиб олишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: