Шу йилнинг 8 сентябр куни Жиззах шахрининг 1-сонли Мусиқа ва санъат мактабида 2017 йилги болаларни соғломлаштириш ва дам олдириш мавсуми ташкилотчиларининг вилоят Анжумани бўлиб ўтди.
Байрамона безатилган мактаб биноси фойесида ёзги дам олиш оромгоҳларида фаолият юритган тўгараклар кўргазмаси, 2017 йилги соғломлаштириш жараёнини, жорий йилда қилинган ишларни акс эттирувчи стендлар жойлаштирилди ва сахнада Анжуман номи акс эттирилди.
Жами 12 та номинациялар бўйича ғолибларни вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров, вилоят Халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ғ.Қодиров, вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Г.Хайдарова, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Жиззах вилоят бўлими бошлиғи А. Эгамбердиев, “Жиззах аккумулятор заводи” бош директори ўринбосари С.Каримов, “Жиззахмахсуссавдо” МЧЖ раиси Б.Соатов, вилоят Жисмоний тарбия ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари М.Маматкаримовалар томонидан эсдалик совғалар ва Мувофиқлаштирувчи гуруҳ дипломлари билан тақдирладилар.
Тақдирлаш маросими орасидаги мусиқий танаффусларда болалар гуруҳлари, таниқли санъаткорлар чиқишлари ва Анжуман якунида вилоят санъат усталари ижросида концерт дастури намоиш этилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: