Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Давлат органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарадорлиги” мавзусидаги семинар

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Марказининг 2017 йил 23 октябрдаги 04/876 сонли хати юзасидан  2017 йил 27 октябрь куни Жиззах шаҳридаги “Маънвият тарғибот маркази”да Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази, Жиззах вилоят ҳокимлиги ва Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Ўзбекистон ваколатхонаси ҳамкорлигида “Давлат органларида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарадорлиги” мавзусидаги семинар бўлиб ўтди.

Семинрада Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий Маркази директори  Акмал Саидов,  Ф.Эберт номидаги жамғарманинг Қозоқистон ва Ўзбекистон ваколатхонаси раҳбари Хенриетта Кифер, Немис эксперти, профессор Ҳерта Дойблер-Гмелин, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Ҳалқ қабулхонаси мудири Тоҳир Муллажонов, Жиззах вилоят ҳокимининг ўринбосари, Ҳотин-қизлар қўмитаси раиси Гулнора Тўраева ва вилоят ҳуқуқ тарғибот идоралари, нодавлат-нотижорат ташкилотлар раҳбарлари қатнашдилар.

 

 

Семинарда “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг ҳуқуқий асослари”, “Фуқароларнинг давлат органларига мурожаатлари давлат ҳокимяти органлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлигининг самарадорлигини ошириш омили сифатида:Германия тажрибаси”,  “Ўзбекистон Республикаси Президентининг Жиззах вилояти Ҳалқ қабулхонасига келиб тушган фуқаролар ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг самарали шаклллари”, “Маҳаллий ҳокимият органлари томонидан фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқишни янада такомиллаштириш масалалари билан ишлашнинг самарали шакллари”, “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий марказига келиб тушаётган фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқишнинг мониторинги натижалари”, “Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти кенгашига ёшлардан келиб тушаётган мурожаатларнинг таҳлили”, “Фуқароларнинг мурожаатлари бўйича аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли”, “Фуқаролик жамияти институтларининг жойлардаги давлат ҳокимияти органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича масъулияти” мавзуларда маърузалар эшитилди.

Семинар фикр-мулохазаларга бой тарзда, савол-жавоблар билан  кўтаринки рухда ўтди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!