Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 1 августдаги 8-23”с”-сонли, 2017 йил 2 августда эса Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг йигирма беш йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 10-2 с-сонли қарорлари асосида институт касаба уюшма қўмитасининг 2017 йил 4 августдаги №10-14 “с” сонли қарори ва шу асосда чора тадбирлар режаси қабул қилинди.
Шу асосда Жиззах давлат педагогика институтида бир қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, институт профессор-ўқитувчилари ва ходимлари ўртасида спортнинг оммавийлигини ошириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш орқали меҳнат фаолияти самарадорлигини оширишга кўмаклашиш, уларни турли касб касалликлардан спорт ва соғлом турмуш тарзи асослари орқали муҳофаза қилиш ҳамда спорт билан мунтазам шуғулланишлари бўйича кўникма ҳосил қилдириш ва маданий дам олишларини таъминлаш ҳамда белгиланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ 2017 йилнинг 27 ноябридан бошлаб спортнинг мини футбол, волейбол, шахмат, шашка, стол тенниси, арқон тортиш ва қувноқ эстафета турларидан мусобақалар ўтказилмоқда, ушбу спорт мусобақаларига институтда фаолият кўрсатаётган профессор-ўқитувчилар ва ходимларнинг кенг қатламини жалб этишга эришилмоқда. Спорт тадбирининг тантанали очилиш маросимида мусобақаларни юқори савияда ташкил этиш мақсадида институт касаба уюшма қўмитаси томонидан ушбу спорт турларига мос спорт жиҳозлари ва спорт формалари харид қилиниб, фойдаланиш учун мусобақа ҳакамларига топширилди. Мусобақалар 6 декабрь кунига қадар давом этади ва ғолиблар ҳамда фаол иштирок этган ходимлар институт миқёсида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан ўтказиладиган катта байрам тантаналарида рағбатлантирилиши режалаштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: