2018 йил 6-январ куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши масъул ходимлари, Республика тармоқ кенгашларининг вилоят бўйича масъул ташкилотчилари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари, бирлашган касаба уюшма қўмиталари раислари, ҳисобчилари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, жами 114 нафар фаолар иштирок этди.
Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ 3268 сонли қарори ижросини таъминлаш ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тадбирларида касаба уюшмаларининг янада фаол иштирокини таъминлаш мақсадида қабул қилинган Федерация Кенгашининг 2017 йил 5 декабрдаги 8-120“с” сонли раёсат қарорини бажарилиши борасида вилоятдаги шаҳар ва туманларда олиб борилаётган ишлар ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 декабрдаги “Расмий саналарни байрам қилиш даврида қўшимча дам олиш кунларини белгилаш ва 2018 йилда дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Фармонини мазмун мохияти ҳақидаги масалалар атрофлича мухокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди. Ўрганилган масалалар юзасидан бирлашма аппарати бўлими масъул ходимларининг ҳамда туман, шаҳар тармоқ кенгашлари, қўмиталари раисларининг ахборотлари эшитилди, уларда қилинган ишлар, йўл қўйилган хато-камчиликлар, уларни бартараф этиш чоралари ва 2018 йилда амалга ошириладиган ишлар, белгиланган вазифалар айтиб ўтилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: