2018 йил 11 январь куни Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари” касаба уюшмаси тизимидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг бошланғич касаба уюшма қўмиталари ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семенари ташкил этилди.
Ўқув семенарида вилоятдаги хамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди ва ўз маърузалари билан чиқишлар қилишди. Ўқув семинарда Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги № 410 сонли Қонун (Янги тахрири), ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида, меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш бўйича Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда №273 сон билан давлат рўйхатидан ўтган намунавий Низом, меҳнат муҳофазаси бўйича ходимларни ўқитиш ва билим савияларини текшириб кўриш бўйича Адлия вазирлигидан 1996 йил 14 августда №272 сон билан давлат рўйхатидан ўтган наъмунавий Низом, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш бўйича Адлия вазирлигидан 2000 йил 7 январда №870 сон билан давлат рўйхатидан ўтган намунавий Низом хақида тушунчалар берилди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг корхона, ташкилот ва муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрилишига имкон яратади ва бу билан ходимларнинг меҳнат муҳофазасига оид қонуний ҳамда ҳуқуқий манфаатлари химоя қилинишига эришилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: