2018 йилнинг 15 март куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг мажлислар залида “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан” танловнинг 1- вилоят босқичи якунланганлиги муносабати билан, ғолибларни тақдирлаш тадбири ўтказилди. Тадбирда тармоқ касаба уюшмалари туман, шаҳар кенгашлари бирлашган ва бошланғич касаба уюшма қўмиталари, тармоқ Республика Кенгашининг вилоятдаги масъул ташкилотчилари, вилоятдаги йирик корхоналар вакиллари иштирок этди.
Комиссиянинг якуний хулосасига кўра:
“Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”номинациясида 3-ўрин Фориш туман маиший хизмат касб ҳунар коллежи.
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 2-ўрин Зомин тумани 51-сон умумтаълим мактаби.
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 2-ўрин Ш.Рашидов туман маиший хизмат ва иқтисодиёт касб ҳунар коллежи.
“Энг яхши ташкилот” номинациясида 2-ўрин Зарбдор пахта тозалаш акциядорлик жамияти.
“Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил”номинациясида 1- ўрин Жиззах Давлат педагогика институти академик лицейи.
“Энг яхши ташкилот” номинациясида 1-ўрин Жиззах Давлат педагогика институти.
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 1-ўрин Ўзбекистон мудофага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Жиззах вилоят автомобил мактаби.
“Энг яхши ташкилот” номинациясида 1-ўрин “JIZZAKH TEXTILE” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси.
“Меҳнат муҳофазаси бўйича ёш мутахассис” номинациясида 1-ўрин Вилоят Силга қарши кураш диспансери.
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясида 1-ўрин Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси.
“Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясда 1-ўрин “Жиззахдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамияти. “Меҳнат муҳофазаси бўйича вакил” номинациясида 1-ўрин “Кузги хирмон” фермер хўжалигига берилди. Шу куни барча ғолиблар вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 1-2-3-даражали дипломлари ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: