Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

ЁШЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТЛАР ДАВОМ ЭТМОҚДА

Жорий йилнинг 1-августь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ҳодимлари касаба уюшмаси тизими Ғаллаорол туманидаги “Наргиза Текс” МЧЖда фаолият юритаётган ёш ҳодимлар иштрокида очиқ мулоқот ўтказилди.

Очиқ мулоқотда Вилоят касба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмонов, Ўзбекистон истеъмол товарлари ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ходимлари касаба уюшмаси Жиззах шаҳар Кенгаши раиси К.Ҳақбердиев, Туман ҳотин-қизлар қўмитаси етакчи мутахассиси Д.Акбўтаевалар иштирок этдилар.

Мулоқот давомида меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш, жамоа шартномасининг роли, касаба уюшмасининг вазифалари, “Ёшлар – келажагимиз” давлат дастурининг қандай вазифаларга мувофиқлиги тўғрисида, бундан ташқари корхонада аксарият ҳодимлар ҳотин-қизлардан иборатлигини инобатга олиб, ҳотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлашга доир бугунги куннинг долзарб масалалари ҳақида сўз борди.

Очиқ мулоқотда ёшлар мутахассисларга ўзларини қизиқтирган савол ва таклифлари билан мурожаат қилишди. Шуни алоҳида такидлаш жоизки, аксарият ҳодимлар томонидан бугунги кунда юртимиздаги ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан жамоани ҳабардор қилиш ҳамда корхонада юртимизда олиб борилаётган ёшларга оид сиёсатнинг тасирчанлигини ошириш таклифи билдирилди. Бу борада мутахассислар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши билан ҳамкорликда амалий ёрдам берилишига келишиб олинди.

Очиқ мулоқот жамоада яхши таассурот қолдирди ҳамда бундай учрашувларни доимий равишда ўтказиш таклифи билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!