2018 йил 14 август куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашини раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва раёсат аъзолари, шаҳар, туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.
Иш режага асосан “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг 2018 йил учун мўлжалланган иш режасига асосан молия бўлими томонидан Агросаноат мажмуи ходимлари тармоғидаги касаба уюшма ташкилотларда молиявий интизомига риоя этилиши борасидаги ишлар тўғрисида” , “Жиззах шаҳри ва Ш.Рашидов туманидаги Соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши аҳволи ўрганиш ҳақида”, “Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасининг 2018 йил 1-ярим йилдаги фаолияти тўғрисида”, “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” дастурининг ижроси бўйича вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида”, “Навоий вилоятида ва Кимё ва фармацевтика саноати тармоғида касаба уюшмалари фаолиятининг устувор йўналишлари бўйича олиб борилаётган ишларнинг аҳволи тўғрисида”га қарори тўғрисида”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 27 июлдаги № 9-3 сонли “Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда таълим муассасалари битирувчилари учун муносиб меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида”ги раёсат хақида” ва бошқа, жами 14 та долзарб масалалар кўриб чиқилиб тегишли қарорлар қабул қилинди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: