Ёшларни китобга бўлган қизиқишини ошириш, буюк алломалар, адиб ва мутафаккирларимиз ижодий меросини кенг ўрганиш ва тарғиб қилиш мақсадида ёшлар ўртасида китобхонлик танловларини ташкил этиш тўғрисидаги Президент қарори қабул қилинди. Бунга асосан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ёшларга оид сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар дастурида Федерация тасарруфидаги барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида “Ёш китобхон” танловларини ташкил этиш белгиланган.
Жиззах вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши тасарруфидаги “Ш.Рашидов” номли болалар соғломлаштириш оромгоҳида вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши Ёшлар бирлашмаси ҳамда Вилоят ахборот-кутубхона маркази билан ҳамкорликда “Ёш китобхон” танлови ташкил этилди.
Танлов давомида болажонлар эркин тарзда асарлардан саҳна кўринишлари ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётидан ўз билимларини синовдан ўтказишди.
Танлов якунида ғолиб жамоа ва фаол иштирок этган болалар диплом ҳамда болалар учун энциклопедия китоблар билан тақдирланишди, қолаверса, мустақиллик байрами муносабати билан оромгоҳда дам олувчи барча болажонларга мактабдан ташқари ўқиш учун китоблар совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: