Жиззах вилояти Автомобил йўллари ҳудудий бош бошқармасига қарашли Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси касаба уюшмаси қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан “КОНСТИТУЦИЯ – БАХТИМИЗ ҚОМУСИ!” деб номланган маданий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда меҳнат фахрийлари, ёзувчи ва шоирлар, корхона ишчи-ходимлари қатнашдилар.
Тадбирда сўзга чиқанлар Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг мазмун-моҳияти, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, ҳаётидаги роли, унда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мустаҳкамланганлиги, бош қомусимис жаҳонда энг ривожланган ва тараққий топган демократик давлатларнинг тарихий тажрибасига таянган ҳолда яратилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Эришилаётган барча ютуқлар замирида аввало Конституциямизнинг ўрни муҳимлиги, юртбошимиз раҳнамолигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар хусусида ҳам фикрлар билдирилди.
Тадбир сўнггида автомобиль йўлларининг равонлигини таъминлаб, юртимиз фаровонлигига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ фаол ишчи-хизматчиларга самарали меҳнати ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан касаба уюшмаси томонидан “ФАХРИЙ ЁРЛИҚ” лар тантанали равишда топширилди.
Тадбирда иштирок этган ижодкорлар – Меҳрибон Абдураҳмонова, Шоди Отамурод ва Норқул Маъмиров она-Ватанни улуғловчи, Конституцияни мадҳ этувчи шеърларидан ўқиб, тадбирга янада файз улашишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: