Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари ходимлари Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан жорий йилнинг 27-28 декабрь кунлари Ватанимиз истиқлолини, халқимизнинг тинч ва осойишталигини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган 6 нафар ҳарбий хизматчиларнинг хонадонларига ташриф буюриб, оила аъзолари билан учрашдилар.
Мудофаа вазирлиги тизимида хизмат қилган Кенжаев Самандар, Миллий ҳавфсизлик хизмати тизимида хизмат қилган Рахмонов Қутлуғжон, Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилган Умаров Файзулла, Қўзибоев Жахонгир ва Чулбоев Жамолиддинларни хотирладилар, оиласига осоишталик ва фаровонлик тилакларини билдирдилар, фарзандларига оталари мард ва жасур инсонлар бўлганлиги, улар бугунги тинч хаётимизни ҳимоя қилганликлари тўғрисида сўзладилар.
Учрашувлар ниҳоясида хизмат вазифасини ўташ даврида халоқ бўлган харбий хизматчиларнинг оилаларига вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уларнинг фарзандларига янги йил совғалари топширилди.
Шунингдек, Халқаро ногиронлар куни муносабати билан 2018 йилнинг
30 ноябридан 30 декабрига қадар республикада ўтказилаётган меҳр-мурувват ойлиги доирасида Ўзбекистон Кўзи Ожизлар Жамияти Жиззах вилоят бўлимида мехнат қилаётган ногирон ходимларининг 40 нафар фарзандларига касаба уюшмалари вилоят бирлашмаси Кенгашининг Янги йил совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: