Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якуни кўриб чиқилди

Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Ш.Рашидовтуман кенгаши тасарруфидаги “Жиззахдонмахсулотлари” АЖда амалдаги жамоа шартномасининг 2018 йилда бажарилиши якунибўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда Ўзбекистон АСМ ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси в/б Т.Бозоров, тармоқ Республика Кенгашининг вилоят бўйича масъул ташкилотчиси Э.Турдиқулов, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси вакили Ш.Чўтанов, тармоқ касаба уюшмаси Ш.Рашидов туман кенгаши раиси Ж.Исмайиловлар иштирок этдилар.

 

Кун тартибига кўра, акциядорлик жамиятининг иш берувчиси ва касаба уюшма қўмитаси раиси томонидан жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши якуни бўйича хисоботлари тингланди. Ҳисоботларда жамоа шартномасига киритилган мажбуриятларнинг 2018 йилда бажаралиши ахволи, шунингдек, давлат дастури асосида жамоа шартномаси орқали ходимларга сарфланган маблағлар, меҳнат мухофазаси бўйича битим келишувининг бажарилиши, ходимларга махсус кийим бош, ҳимоя воситалари берилиши, ходимлар ва уларнинг фарзадларини оромгохларда соғломлаштириш, ишчиларга яратилаётган шароитлар ва келгусида амалга ошириладиган масалалар юзасидан ҳисоботлар берилди.Жамоа шартномасининг бажарилишини текшириб борувчи комиссия томонидан текширув далолатномаси йиғилиш қатнашчиларига ўқиб эшиттирилди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан музокаралар бўлиб ўтди ҳамда ишчи-ходимлар томонидан берилган саволларга жавоблар берилиб, жамоа шартномасини 2018 йилда бажарилиши қониқарли деб топилди. Йиғилишда сўзга чиққан меҳнат жамоаси вакиллари жамоа шартномасини амалиётга тадбиқ этиш борасида маъмурият ҳамда касаба уюшма қўмитасининг саъй-ҳаракатларини ижобий бахолашди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!