Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ишлаб чиқариш корхоналари ва олий таълим муассасалари ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш ва таълим сифатини яхшилаш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2019 йилда Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирлар Дастури ижроси юзасидан “Менинг келажакдаги иш жойим” акцияси доирасида 150 нафарга яқин Жиззах политехника институтининг Қурилиш моллари, Енгил саноат ҳамда Кимё технологияси йўналишлари битирувчи талабаларнинг мос равишда “Олмалиқ КМК” АЖ Жиззах цемент, “Jizzax Teхtile” МЧЖ ҳамда “Жиззах Пластмасса” АЖ заводларига ташрифи ташкил этилди.
Бундан кўзланган мақсада битирувчиларнинг ўз мутахассислигига оид амалий билим ва кўникмаларга эга бўлиши, уларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб қилиш, келажакда муносиб иш жойларини топишга кўмаклашишдан иборат.
“Jizzax Teхtile” МЧЖ га ташрифдан фото лавҳалар:
“Олмалиқ КМК” АЖ Жиззах цемент заводига ташрифдан фото лавҳалар:
“Жиззах Пластмасса” АЖ га ташрифдан фото лавҳалар:
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: