Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловида ўз касбининг моҳир эгалари аниқланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Касб-ҳунар таълими марказлари ҳамкорликда ёшларнинг халқаро стандартлар асосида касблар эгаллашига кўмаклашиш, касбий маҳоратини оширишга кенг имконият яратиш, қобилиятлиларни аниқлаш ва рағбатлантириш мақсадида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танлови ўтказилмоқда.

Мазкур танлов уч босқичда туман (шаҳар), корхоналарда, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ҳамда респуб­лика тармоқлари миқёсида икки йилда бир марта 16 ёшдан 25 ёшгача ишчи, мутахассислар ва касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилада.

Жиззах вилоятида ҳам ёш ишчи касб эгалари “Компютер ва компютер жиҳозларини ишлатиш ва дастурий таъминоти бўйича техник”, “Умумқурилиш ишлари устаси”, “Қурилиш-пардозлаш ишлари устаси”, “Ортопедик стоматология техниги”, “Ошпаз”, “Сартарошлик ва декоратив косметика устаси”, “Қишлоқ хўжалиги машина ва жиҳозларига хизмат кўрсатиш механиги”, “Суғурта агенти”, “Бухгалтер”, “Электромонтёр”, “Рассом” номинациялар бўйича ўз қобилиятларини синовдан ўтказишди.

 

Жорий йининг 25 май куни Жиззах вилоятида 19 нафар ёш ишчи касб эгалари танловнинг иккинчи босқич натижаларига кўра ғолиб ва совриндорлар сифатида Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди. Барча номинацилар бўйича биринчи ўринни эгаллаган иштирокчилар учунчи Республик босқичига йўлланмани қўлга киритишди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!