2019 йил 1 июл куни Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани, “Уобсой” қишлоғида жойлашган, вилоят касаба уюшма ташкилотлари бирлашмаси Кенгашига қарашли Ш.Рашидов номли ҳамда Фориш тумани “Каттабоғдон” қишлоғида жойлашган, Дўстлик туман ҳокимлигига қарашли “Табассум” болалар оромгоҳлари 2019 йил ёз мавсумининг биринчи босқичига болаларни қабул қилди.
Ш.Рашидов номли оромгоҳга Зарбдор туманининг 100 нафар, “Табассум” оромгоҳига Дустлик туманининг 100 нафар болалари туман марказларидан тантанали равишда кузатилди.
Байрамона безатилган ушбу оромгоҳларга етиб келган болалар учун шу куни “1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни”га бағишланган байрам маданий тадбири ўтказилди.
Тадбирларда вилоят Мувофиқлаштирувчи гурух аъзолари, оромгохларга алоқадор бошқа ташкилотлар вакиллари, Дўстлик ва Зарбдор туманлари ҳокимлари ва ота-оналар иштирок этишди.
Оромгоҳ болалари бу ерга ташриф буюрган мехмонларни кўтаринки кайфият, ўзларининг ижод наъмуналари, рақс ва қўшиқлари билан кутиб олишди.
Шунингдек, тадбирларда Зарбдор ва Дўстлик туман маданият бўлимлари санъаткорларининг чиқишлари намоиш этилди.
Болаларга вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши, Дўстлик ва Зарбдор туманлари ҳокимликлари томонидан байрам совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: