Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид 2017-2019 йиллар учун Бош келишувнинг 55 бандига асосан, жорий йилнинг 22 ноябрь куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида “Меҳнат соҳасидаги муҳим аҳамиятга молик масалалар” мавзусида Давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбатида Молия, Марказий Банк, Адлия, Прокуратура, Бандлик, Солиқ, Соғлиқни сақлаш, Савдо-саноат палатаси, Хотин-қизлар қўмитаси, Халқ таълими, Мактабгача таълим, Омбудсманнинг минтақавий вакили, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси, “Махалла” хайрия жамоат Фонди, Касб-хунар коллежлар бошқармаси, Ёшлар иттифоқи, Фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Автомобиль йўллари бошқармаси, Жиззах электр тармоқлари корхонаси, “Сувоқова” ДУК, Газ таъминоти филиали, касаба уюшма фаоллари ва тегишли ташкилот, корхона, муассасалар вакиллари ҳамда Жиззах вилоят ҳокими ўринбосари Тўхтамишев Ботир Қўнишевич қатнашди.

Шунингдек, мазкур давра суҳбатлари Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг ташаббуси билан барча минтақаларда ташкил этилди. Шу ўринда тасдиқланган жадвал асосида жорий йилнинг 12-20 ноябрь кунларида Жиззах вилоятининг барча шахар ва туманларида ҳам Давра суҳбатлари бўлиб ўтди.

Бунда Бош келишувда ижтимоий йўналтирилган Давлат дастурларини хаётга тадбиқ этиш, жамоа шартномалари орқали кам таъминланган ва кўп болали оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини кучайтириш каби йўналишларда тизимли ишлар йўлга қўйилганлиги таъкидлаб ўтилди.

Шу билан бирга Давра суҳбатида бевосита жамоа шартномалари бажарилишини таҳлил этиш жараёнида жойларда меҳнаткашлар томонидан билдирилган савол ва таклифларни муҳокама қилиш, ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид зарур чораларни белгилаш, уларни биргаликда амалга ошириш масалалари вилоят касаба уюшма фаоллари ва иш берувчиларнинг тегишли ташкилот, муассаса ва идоралар вакиллари иштирокида атрофлича муҳокама қилинди.

Жонли мулоқот тарзида ўтказилган Давра суҳбатида меҳнат соҳасидаги муаммоли масалаларнинг бир қисми ижобий ҳал этишга эришилди, қолганлари эса касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси билан ҳамкорликда тегишли тарзда кўриб чиқилиши белгилаб олинди.

Мазкур давра суҳбати жараёнини оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш учун вилоят телевиденияси ва “Жиззах хақиқати” рўзномаси ходимлари таклиф этилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!