Жорий йилнинг 4 декабр куни Зомин тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасининг мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 27 йиллик байрами муносабати билан “Конституция- бахтимиз қомуси!” мавзуида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, “Маърифат” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири, Халқ депутатлари Зомин тумани Кенгашининг депутати, журналист Абдусаттор Содиқов, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар харакати – Ўзбекистон либерал демократик партиясининг Зомин туман Кенгаши маъсул котиби Пиримқул Нурматов ва унитар корхона бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раиси Хўжамқулова Нодиралар сўзга чиқиб, Ўзбекистон Конституциясининг мазмун-моҳияти, жамият ҳаётидаги роли, юртимиз келажагани ёритиб берувчи дастуриламал эканлиги тўғрисида йиғилганларга оддий тилда сўзлаб бердилар.
Тадбирда иштирок этган корхонанинг 68 нафар ишчи-хизматчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларига атрофлича жавоб олдилар.
Тадбир якунида туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган она – Ватанни ва Конституциямизни мадҳ этувчи шеърлар, куй ва қўшиқлар тадбирга ўзгача файз улашди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: