Ўзбекистон Республикасида ҳозирги кунда амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида ҳам янги қонун қабул қилинди. Ушбу қонуннинг 44, 45-моддаларида Касаба уюшмалари тизимида инспекция ташкил қилиш ва унинг вазифалари белгилаб қўйилди. Ушбу қонунга асосан, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясида 2020 йил 1 июндан бошлаб инспекция ташкил этилди. Инспекциянинг асосий вазифалари ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига талуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдан ҳамда иш берувчиларнинг меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, аҳолини иш билан таъминлаш, касаба уюшмалари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, техник жиҳатдан тартибга солишга оид норматив ҳужжатлари жамоа келишувлари ва шартномалари талабларига риоя этилишини текшириш ва ўрганишдан иборатдир.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти бўйича
Меҳнат ҳуқуқ инспектори: Нуруллаев Сухробжон.
Меҳнат техник инспектори: Жабборов Икром.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: