А.Қодирий номидаги Жиззах давлат педагогика институти маданият саройида институт бошланғич касаба уюшмаси ташкилотининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди. Конференция иши Республикада ўрнатилган карантин шароитида жорий этилган тартиб-қоидаларга риоя қилинган ҳолда ташкил этилди.
Конференция ишида Ўзбекистон Республикаси таълим, фан ва маданият ходимлари Республика кенгаши Жиззах вилояти бўйича маъсул ташкилотчиси Бахрилло Қодиров, вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ташкилий бўлими мудири Икром Юнусовлар иштирок этди.
Кун тартибига кўра касаба уюшма қўмитасининг 2015 йил февралдан 2020 йил февралгача бўлган давр мобайнидаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот маърузаси тингланди.
Ҳисоботда конференция қатнашчилари ва делегатларига сўнгги тўрт йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев бошчилигида мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, эришилган ютуқлар, ушбу жараёнлар институт мисолида иштирокчиларга батафсил маълумотлар берилди.
Шундан сўнг институт бошланғич касаба уюшма қўмитасининг беш йиллик фаолият таҳлили этилди. Унга кўра, институт ходимларининг ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун муносиб меҳнат шароитини яратиб беришга эришиш, меҳнат қонунчилигига риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш мақсадида амалга оширилган ишлар яхши баҳоланиб, бир овоздан Дилшод Очилов бошланғич касаба уюшма қўмитасининг раислигига қайта сайланди.
Касаба уюшмаси аъзолари томонидан институт иш берувчиси билан тузиладиган Жамоа шартномасига киритилган қўшимча имтиёзлар кўламини кенгайтириш борасида таклиф-мулоҳазалар билдирилди.
Мазкур ҳисобот сайлов йиғилишда барча масалалар муҳокама этилиб, ходимларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: