Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Мажбурий ва болалар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади

Жорий йилнинг 11 сентябр куни  Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасида Ўзбекистонда Ратификация қилинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг асос солувчи конвенциялари ва уларни амалиётда тутган ўрни мавзусида барча туман (шахар)ларни қамраб олган ҳолда онлайн видео конференция шаклида вебинар ўтказилди. Вебинарда ҳокимлик вакиллари, тармоқ касаба уюшмалари фаоллари, кластер ва фермер хўжаликлари, соғлиқни сақлаш, халқ таълими, маҳалла ва иш берувчилар вакиллари иштирок этди.

“Zoom” дастури орқали бўлиб ўтган вебинарда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва болалар меҳнатига йўл қўймаслик ҳамда унга барҳам бериш бўйича сўз борди.

Таъкидлаш жоизки, кейинги йилларда Халқаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик қилиниши натижасида, ушбу ташкилотнинг 17 та, жумладан, 8 та асосий Конвенцияси ҳамда 1 та протоколи Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган. Бу эса, ўз навбатида, болалар меҳнатига тўлиқ барҳам бериш, шунингдек, мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва бунга йўл қўймаслик учун етарли норматив-ҳуқуқий базани шакллантириш имконини берди.

Вебинарда сўз олган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилояти бўйича техник инспектори-ХМТнинг махсус сертификатига эга ўқитувчи тренери И.Жабборов кун тартибидаги масаланинг аҳамияти, қонунчиликда кўзда тутилган тартиб-қоидалар хусусида тўхталиб, болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик, ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш, мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик ҳамда  кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарларининг қуйидаги мажбуриятларини алоҳида таъкидлаб ўтди:

– дала шийпонлари, пахта йиғим-терими ташкил этиладиган далаларда нинг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқ бўлишини таъминлаш;

– теримда иштирок этадиган терим отрядлари раҳбарлари ва теримчилар учун пахта даласида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш юзасидан тегишли меҳнат муҳофазаси бўйича йўриқларни бериш (пахта ҳосилини йиғиб-териб олиш майдонларида содир бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар тўғрисида тушунтириш бериш ҳамда масъулларнинг жавобгарлигини ошириш);

– теримда иштирок этадиган терим отрядлари учун ётоқ жойларини тасдиқланган дислокация асосида белгилаш ҳамда ётоқ хоналари ва овқатланиш жойларини туман санитария-эпидемиология марказлари билан шартнома орқали дезинфекция қилишни ташкил этиш;

– пахта йиғим-теримида иштирок этадиганлар (трактор ҳайдовчиси, тарозибон, пахтани юкловчи ва бошқалар) томонидан меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этишини назорат қилиш;

– терим иштирокчилари соғлиғини назорат қилиб бориш мақсадида ётоқхоналарда тиббий пункт ташкил этиш ва зарур дори-дармонлар билан таъминлаш. Бўйича тавсиялар берди.

Вилоят Адлия ва Бандлик бошқармаларининг вакиллари ХМТнинг 182 ва 138 Конвенциялари болалар меҳнатининг оғир шаклларига йўл қўймаслик, ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш ҳамда мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик борасида тушунтиришлар берди.

Вебинарда “Касаба уюшмаларига бирлашиш эркинлиги ва жамоа музокараларини олиб бориш хуқуқи”, “Меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситишга йўл қўймаслик тўғрисида” ҳамда мажбурий меҳнатни олдини олиш борасида вилоятда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилиб, Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда олиб борилаётган ишларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

Хусусан, Касаба уюшмаларининг Юридик клиникаси негизида жорий этилган қайта алоқа механизми ташкил этилган бўлиб, у ерга фуқаролар пахта йиғим-терими ва меҳнат муносабатлари билан боғлиқ ҳар қандай масала юзасидан 1092 қисқа рақами орқали мурожаат қилишлари мумкин. Пахта йиғим-терими мавсумида ишонч телефонларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида бирлашма кенгашининг Юридик клиникасида касаба уюшмалари мутахассисларининг туну кун навбатчилиги жорий этилган. Шунингдек, Ишонч телефони орқали келиб тушган мурожаатлар бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш механизми яратилган.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!