Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 27 ноябрдаги БМ-06/1300 сонли хатига асосан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан жорий йилнинг 5- декабрь куни бир вақтни ўзида вилоятнинг шаҳар ва туманларидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатувчи ходимлар ва уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг оммавий турлари бўйича “Спорт – саломатлик куни” шиори остида спорт мусобақалари бўлиб ўтди.
Вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгашининг 36 нафар ходимлари спортнинг 4 тури бўйича иштирок этишиб, ўз имкониятларини синаб кўришди.
Таълим ва фан ходимлари Ғаллаорол, Арнасой ва Зарбдор туман кенгашлари томонидан умумтаълим мактаблари ходимлари ва уларнинг оила аъзолари ўртасида “Отам, онам ва мен – соғлом оила!” оилавий спорт мусобақалари ўтказилди.
Жиззах шаҳар ва Ш.Рашидов тумани тиббиёт бирлашмалари томонидан шифокорлар, ҳамширалар ва бошқа ишчи-хизматчилар ўртасида спорт мусобақалари ўтказилиб, касаба уюшмалари ташкил этган тушлик тадбири вақтида мусобақа ғолибларига эсдалик совғалари тақдим этилди.
Вилоятнинг шаҳар ва туманларида ўтказилган спорт мусобақаларида 7 минга яқин ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: