2021 йил 9 февраль куни Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши мажлислар залида буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган адабий-бадиий тадбир ўтказилди.
Тадбирга таклиф этилган Жиззах политехника олийгоҳи “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси доценти Дилбар Соатова Алишер Навоий ҳаёти ва ижодига бағишлаб маъруза қилди.
Шундан сўнг, тадбирнинг адабий-бадиий қисмида олийгоҳнинг иқтидорли талабалари иштирокида ғазал ва рубойилар, мумтоз қўшиқлар янграб, рақслар гулдастаси намойиш этилди. Айниқса, талабалар ижросидаги Навоий ҳамда Гули монологи тадбир иштирокчиларида катта таасурот қолдирди.
Тадбир ниҳоясида вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров олийгоҳ ўқитувчи ва талабаларига миннатдорчилик билдириб, уларнинг ишлари ва ўқишларига муваффақиятлар тилади.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: