Жиззах вилояти АЙҲББ тизимидаги Зомин туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонасида Ўзбек мумтоз адабиётининг асосчиси, давлат арбоби, буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан “БУЮК АЖДОДЛАРИМИЗГА МУНОСИБ БЎЛАЙЛИК!” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасиниг аъзоси, “Маърифат” газетасининг Жиззах вилояти бўйича мухбири, журналист Абдусаттор Содиқов таклиф этилди. Абдусаттор Содиқов бу байрам Республикамизда жуда кенг нишонланаётгани маъмнуният билан таъкидлади ва Алишер Навоий ижоди ва ҳаёти тўғрисида маъруза қилди.
Тадбирда касаба уюшма қўмитасининг раиси Н.Хўжамқулова сўзга чиқиб, улуғ мутафаккир ва беназир шоир Хазрат Алишер Навоий шоир бўлиш билан бирга ўз даврининг улуғ олими, мутафаккири эканлиги, Алишер Навоий ўзидан бой шеърий ва насрий илмий мерос қодиргангани, унинг бу мероси билан ўзбек адабиётини жахон юксаклигига кўтарганлигини ва ўзбек адабий тилига асосс солганлигни маъмнуният билан гапирди. Унинг асарлари ўнлаб халқларнинг тилларига таржима қилингалигини айтиб ўтди.
Тадбир сўнгида журналист Абдусаттор Содиқов томонидан ўқиб эшиттирилган Алишер Навоийнинг гўзал мисралари, ғазал ва рубойлари йиғилиш қатнашчиларида катта таасурот қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: