2021 йилнинг 24 февраль куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Меҳнат инспекциясининг Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник ва ҳуқуқ инспекторлари (И.Жабборов ва С.Нуруллаев)лар томонидан “Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти мажлислар залида “Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси, шаҳар, туман электр таъминоти корхонаси бош мухандислари, цех касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар ҳамда усталар (мастер) иштирокида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожатномаси тарғиботи ҳамда ходимларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарини “Жиззах худудий электр тармоқлари корхонаси” акциядорлик жамияти бошланғич касаба уюшма қўмитаси раиси Илхом Ўринов кириш сўзи билан очди.
Сўз Жиззах вилояти бўйича Меҳнат техник инспектори И.Жабборовга берилди. И.Жабборов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожатномасидаги:
Ҳозирги вақтда давлат иштирокидаги корхоналарнинг аксарияти молиявий барқарор бўлмагани учун давлатга оғир юк бўлиб қолмоқда. Шунинг учун жорий йилдан барча давлат корхоналарини ислоҳ қилиш дастури амалга оширилмоқда. Жумладан, келгуси йилда Навоий кон-металлургия комбинати, “Ўзбекнефтгаз”, “Ўзбекгидроэнерго”, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятлари халқаро молия бозорига чиқиб, давлат кафолатисиз маблағ жалб қилиш имкониятига эга бўлади.
Тан олиш керак, мутахассисларнинг билим ва малакаси, йирик корхоналарнинг техник имкониятлари, уларни мустақил трансформация қилиш учун етарли эмас. Шунинг учун электр энергетикаси, нефть-газ ва кимё саноати, машинасозликдаги йирик корхоналар ҳамда тижорат банкларини ислоҳ қилишга Жаҳон банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тараққиёт банки ҳамда “МакКинзи”, “Бостон консалтинг Групп”, “Ротшильд” каби халқаро тан олинган компаниялар жалб этилди деган сўзларини ўқиб эшиттирди ва Мурожатноманинг асосий ташаббуслари бўйича видео роликни намойиш этди.
Ундан ташқари корхонада ходимлар меҳнатини муҳофаза қилиниши, меҳнат муҳофазаси ишларини ташкил этилиши, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиниши, муносиб меҳнат шароитларини яратиб берилиши, ходимларнинг шикастланишларини олдини олиш, жамоа шартномаларида белгилаб олинган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Битим, ундаги тадбирларга маблағ ажратилиши, бажарилиши ҳамда назоратни олиб бориш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берилди ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш, хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя этилиши, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакиллар вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари юзасидан тайёрланган видео ролик намойиш этилди.
Жиззах вилояти бўйича меҳнат ҳуқуқи инспектори Сухробжон Нуруллаев сўзга чиқиб, мазкур мурожатномада фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш, ташкилот ва корхона ходимларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишни кучайтириш, ижтимоий иқтисодий масалаларни ҳал қилишда касаба уюшмалари кафолатлари, касаба уюшмаларининг иш берувчилар, давлат ҳокимияти органлари билан ҳамкорлиги механизмларини такомиллаштириш ҳамда бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш йўналишида белгилаб берилган масалалар тўғрисида маълумот берди.
Ўқув семинари якунида муҳтарам Президентимиз Мурожатномасида белгилаб берилган устувор вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш, ислоҳотларимиз самарасини юртимизда яшаётган ҳар бир инсон, ҳар бир оила ўз ҳаётида ҳис этиши учун амалга оширилаётган тизимли ишларга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида “Худудий электр тармоқлари” акциядорлик жамияти ходимлари бор имкониятларини ишга солишлари таъкидлаб ўтилди.
Тарғибот тадбири савол-жаволар билан иштирокчиларнинг фаоллигида ўз якунига етди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: