2021 йилнинг 28 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг мажлислар залида 28-апрель “Бутунжаҳон меҳнатни муҳофаза қилиш кунига” бағишланган “Инқрозни кўра билиб,тайёргарлик кўриш ва унга қарши курашиш- барқарор хавфсизлик тизимларига сармоя киритиш” мавзусида тадбир ўтказилди. Тадбирда йирик корхоналар иш берувчилари, бош мухандислар, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар, вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари вакиллари ҳамда ижтимоий ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Иштирокчилар мавзуга оид маърузалари билан чиқишлар қилди.
Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгашининг 2017 йил 20 ноябрдаги №8-108 сонли “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан Республика кўрик-танловининг 1-вилоят босқичи ғолибларини танлов комиссияси якуний хулосаларига кўра номинациялар бўйича Жиззах вилоят Кенгашининг 1-2-3 даражали ДИПЛОМ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: