Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 158-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида “Кексалар ҳафталиги” доирасида шу йилнинг 6-7 октябр кунлари 48 нафар Жиззах вилояти нуроний отахон ва онахонлари, шу жумладан касаба уюшмалари тизимида ишлаб, бугунги кунда нафақада бўлган фахрийларнинг Тошкент шахрига саёҳатлари ташкил этилди. Саёхатга борувчиларни сафарга кузатишда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси Н.Пардаев иштирок этиб, уларга оқ йўл тилади ва мароқли дам олишлари истагини билдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: