Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ўқув семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 07/91-19 сонли топшириғи ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг  2021 йил 25 августдаги № БМ-09/1022-4 сонли хат ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши ижтимоий ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда “Ҳудуднинг 2021-2022 йилларда корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитларини янада яхшилаш ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича ходимлар билим ва кўникмаларини ошириш тўғрисида манзилли дастури” ишлаб чиқилиб ижроси таъминланмоқда.

Жумладан:

2021 йилнинг 18 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят касаба Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси Бурханов Алишер томонидан Таълим ва фан ходимлар касаба уюшмаси Дўстлик туман Кенгашига аъзо умумий ўрта таълим мактаб бошланғич касаба уюшма ыщмитаси раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида “Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларни ошириш ва бу борада, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар, касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, вакиллар фаолиятини самарали ташкил этиш” мавзусида ўқув семинар ташкил этилди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.

У ўз сўзида Ўзбекистон Республикаси “Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги №410 сонли Қонун (Янги тахрири). Ундаги ўзгартириш ва қўшимчалар, корхонада меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш, иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси қоидаларига ходимлар томонидан  риоя этишликни, асбоб-ускуналарнинг хавфсиз ишлашларини назоратини кучайтириши кераклигини, меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари ҳамда масъул ходимларнинг ҳуқуқий билимларни ошириш кераклигини такидлаб ўтди.

Шунингдек Ўзбекистон Республикаси меҳнат вазирлиги Коллегияси ва   Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раёсатининг 1995 йил 14 декабрдаги 8/3-60-сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил” ҳақидаги Низом асосида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг вазифалари, имтиёз ва кафолатлари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакилларнинг муассасаларда маъмурий-жамоатчилик назоаратидаги иштироки меҳнат муҳофазаси соҳасида мавжуд камчиликларни ўз вақтида аниқланиб, бартараф этиш чораларини кўрлишига имкон яратади деди.

Шу билан бир қаторда семинар иштирокчиларига жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видеоролик намойиш этилди.

Ўқув семинари бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачи томонидан тўлиқ жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!