Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 августдаги 07/91-19 сонли топшириғи ижроси таъминланмоқда.
Жумладан: 2021 йилнинг 10 декабрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов томонидан “Дўстлик Дон махсулотлари” акциядорлик жамиятида бошланғич касаба уюшма қўмита раиси, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик техникаси мухандиси, мухандис техник ходимлар ва меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар иштирокида семинар тренинг ташкил этилди.
Семинар тренингда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатник техник инспектори И.Жабборов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.
У ўз сўзида Ўзбекистон Республикасининг “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун қабул қилинганлигини. Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган касаба уюшмаларининг инспекцияси тузилганлигини ва бугунги кунда ушбу меҳнат инспекцияси ўз фаолиятини олиб бораётганлигини маълум қилиб, инспекция ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига таалуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳужжатларга риоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишини тушунтирди.
Шунингдек 11-ноябр “Касаба уюшмалари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев табрик йўллаганлигини, табрикни касаба уюшма фаоллари ва аъзолари мамнуният билан қабул қилганлигини, табрикда “Ҳар қайси корхона ёки ташкилотда албатта касаба уюшмаси фаолият кўрсатиши ва раҳбарлар албатта улар билан яқин ҳамкорликда иш олиб боришлари керак, шундагина жамиятимизда меҳнат қонунчилиги бузилиш ҳолатларининг олди олинади, ҳаётимизда ижтимоий адолат янада мустахкам қарор топади” деб айтган сўзларини семинар тренинг иштирокчиларга ўқиб эшиттирди.
Вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида иш берувчиларнинг, бошланғич касаба уюшма қўмиталари, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича сайланган вакилларнинг ҳуқуқ ва вазифалари, маъмурий жамоатчилик назоратини (уч босқичли) олиб бориш тартиблари ҳақида тушунтиришлар берди, жамоатчилик назоратини олиб бориш юзасидан тайёрланган видеороликни намойиш этди.
Семинар тренинг бўйича фикр ва мулоҳазалар билдирилди ва семинар тренинг иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: