Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Касаба уюшмалари Жиззах вилоят Кенгаши вакиллари Бахмал туманидаги ҳарбий қисмда бўлишди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни байрами муносабати билан вилоят Кенгаши раисининг ўринбосари А.Ихтиёров ҳамда Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси М.Абдурахмонов Бахмал тумани ҳудудида жойлашган 23241 – Ҳарбий қисмда бўлиб, харбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари билан учрашишди.

Байрам  тадбири  иштирокчилари билан бўлган мулоқотда А.Ихтиёров “Мамлакатда Қуролли Кучларни ислоҳ қилиш ва ривожлантиришда эришилаётган ютуқларни, миллий армиянинг мамлакатимиз мустақиллигини, суверенитетини сақлашнинг, сарҳадлар даҳлсизлигини таъминлашнинг ҳамда Ватанимиздаги тинч ва хотиржам ҳаётнинг кафолати эканлигини тарғиб этишга қаратилган “Қуролли Кучларимизнинг фуқаролик жамиятидаги тутган ўрни ва роли” мавзусида маъруза қилди ва ҳарбийларнинг касаба уюшмалари фаолияти тўғрисидаги кўплаб саволларига жавоб берди.

Шундан сўнг Ҳарбий қисмга касаба уюшмалари вилоят Кенгаши томонидан “Рангли принтер” ҳамда  ногирон фарзандлари бор икки нафар ҳарбий хизматчилар оилаларига электр-маиший жиҳозлар совға қилинди.

Тадбир нихоясида туман маданият бўлими санъаткорларининг концерт дастури намойиш этилди.

Шунингдек, Ватан ҳимоячилари куни байрами арафасида вилоят Кенгаши томонидан хизмат вазифасини бажариш вақтида ҳалок бўлган 8 нафар Ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги хизматчилари оилаларига озиқ-овқат махсулотлари ҳамда уларнинг 18 нафар фарзандларига янги йил совғалари манзилли етказиб берилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!