Зафаробод тумани, Нурафшон шаҳарча фуқаролар йиғини, Карвонсарой кўчаси 5/6-уйда яшовчи фуқаро Эрханов Шарафнинг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашига 2021 йил 05 ноябрдаги қилган мурожаатида 1977 йилда собиқ Гулистон туман селхозтехника корхонасида чилангар – ҳайдовчи вазифасида ишлаб туриб, 1978 йии 17 май куни бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олганлигини, бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан болғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилганлигини ва иш берувчи томонидан тасдиқланиб, ҳисобга олинганлигини, олинган тан жароҳати навбатдаги кўрик бўйича 30-сонли Дўстлик туманлараро ТМЭКнинг 2021 йил 10 августдаги 002046-сонли хулосаси асосида 3-гуруҳ ногирони умирбод , 40 фоиз касбий меҳнат фаолияти йўқотганлик даражаси белгиланганлигини маълум қилган.
Ундан ташқари жабрланувчи Ш.Эрханов ўз мурожаатида “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ иш берувчиси томонидан 2019 йилнинг сентябрь ойидан буён, соғлиғига етказилган зарар пулларини тўламасдан келаётганлигини, бу масалада Гулистон тумани ва Сирдарё вилояти мутассади ташкилотларига мурожаат қилсамда муаммолари ўз ечимини топмаётганлигини билдирган.
Шундан сўнг Ш.Эрхановнинг мурожаати мутассадилар меҳнат инспекцияси Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси А.Бурхановлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилганда, собиқ Гулистон туман селхозтехника корхонаси (Гулистанский райсельхозтехника) корхонаси тегишли фармон ва қарорларга асосан”Гулистон туман сервис МТР” МЧЖга айлантирилганлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлаат активларини бошқариш агентлигининг Сирдарё вилояти худудий бошқармасининг 2020 йил 31 декабрдаги SА-09/2020-сонли олди-сотди шартномасида “Гулистон тумани сервис МТР” МЧЖнинг 100,0 фоиз давлат улуши “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖга ўтказилганлиги аниқланди.
Бундан кўриниб турибдики “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ иш берувчиси томонидан жабрланувчи Ш.Эрхановга соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб бериши лозим бўлади.
Бироқ “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ иш берувчиси томнидан жабрланувчининг бир неча бор мурожаат қилишига қарамасдан унга соғлиғига етказилган зарар пулларини тўлаб бермаганлиги, мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекцияси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ иш берувчиси номига жабрланувчи Ш.Эрхановга соғлиғига етказилган зарар пули 7 609 384 (етти миллион олти юз тўққиз минг уч юз саксон тўрт) сўмни тўлаб беришликни сўраб, 2021 йил 10 ноябрь 01-07/1328-сонли Тақдимнома киритди.
Бироқ “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ иш берувчиси киритилган Тақдимномани кўриб чиққанлиги тўғрисида Жиззах вилоят Кенгашига маълум қилмади.
Низони суд тартибида кўриб чиқишлик учун Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекцияси Меҳнат техник инспектори ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходими томонидан корхона Сирдарё вилоятида жойлашганлигини инобатга олган ҳолда, Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судига жабрланувчи Ш.Эрханов манфаатида жавобгар “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ га нисбатан Даъво аризаси киритилди.
Фуқаролик ишлари бўйича Гулистон туманлараро судининг очиқ суд мажлиси 2022 йилнинг 21 январь куни бўлиб ўтди ва жабрланувчи Эрханов Шарафнинг фойдасига жавобгар “SARDORBEK TEXNIKA XIZMATLARI” МЧЖ ҳисобидан 7 609 384(етти миллион олти юз тўққиз минг уч юз саксон тўрт) сўм моддий зарар ва 20 000.000 (йигирма миллион) сўм маънавий зарар жами 27 609 384 (йигирма етти миллион олти юз тўққиз минг уч юз саксон тўрт) сўм ҳамда 18,900 (ўн саккиз мин тўққиз юз) сўм почта харжатларини ундириш тўғрисида ҳал қилув қарори чиқарилди.
Касаба уюшмалари Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходимларининг аралашуви билан жабрланувчи Ш.Эрхановнинг 2019 йил сентябрь ойидан 2021 йилнинг декабрь ойиигача бўлган соғлиғига етказилган зарар пулларини ундириб берилишига ҳамда жабрланувчининг ҳуқуқ манфаатлари ҳимоя қилинишига эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: