2022 йилнинг 5 ноябрь куни кечқурун Жиззах темир йўл вокзалидан 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан 36 нафар “Афғон уруши қатнашчилари” Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ижроия қўмитасининг 2022 йил 01 февралдаги 6-41 “с”-сонли қарорига асосан Хоразм вилоятининг Ургенч ва Хива шахарларига саёҳатга кузатиб қўйилди.
Афғон уруши фаҳрийлари ва уларнинг оила аъзоларидан ташкил топган сайёҳлик гуруҳини кузатиш тадбирида иштирок этган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилаётган ишлари тўғрисида гапириб, уларга саёҳатлари файзли ва унутилмас хотираларга бой бўлишини тилаб қоди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: