Жорий йилнинг 5 ноябрь куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши томонидан бир гуруҳ ёшлар кенгаши аъзоларининг Янгиобод тумани тоғли ҳудудлари табиатига экологик саёҳати уюштирилди.
11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан ташкил этилган ушбу саёҳатда иштирок этган 20 нафар ёш йигит-қизлар туманнинг гўзал табиати билан яқиндан танишишди ва мароқли хордиқ чиқаришди.
Шунингдек, уларда туман ҳудудида жойлашган “Хўжамушкент ота” зиёратгоҳи ва “Ҳавотоғ” санаторийсида меҳнаткашларга яратилган қулай шароитлар катта таасуротлар қолдирди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: