Жорий йилнинг 31 май куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ҳамда Кенгашнинг Меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Мўминжонов иштирокида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари Жиззах вилоят бирлашган касаба уюшмаси қўмитасига аъзо бошланғич касаба уюшма қўмита раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлар ҳамда ходимлар бўйича инспектор иштирокида вилоят Кенгашининг мажлислар залида ўқув семнари ташкил этилди.
Ўқув семинарда вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.
У ўз сўзида ходимларни ишга киришда “Кириш” ва “Иш жойида” йўриқномадан ўтказишни қайд этиш дафтарларининг юритилиши, “Жамоа шартномасининг “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлими”нинг бажарилиши, Ташкилотларда ходимларни дастлабки тарзда ва кейинчалик (иш давомида) вақти-вақти билан тиббий кўрикдан ўтказилиши, Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, Бахтсиз ҳодиса ҳамда ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишлари (4-илова) ва Бахтсиз ҳодиса ҳамда ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишлари, белгиланган зарар тўловлари ҳамда зарар тўловларидан мавжуд бўлган қарздорлик (5-илова)” ҳисобот шаклларини юритиш ва тўлдириш тартиби бўйича батафсил тушунтириш берди.
Шундан сўнг вилоят Кенгашининг меҳнат ҳуқуқ инспектори С.Мўминжонов сўзга чиқиб, семинар иштирокчиларига Ўзбекистон Республикасининг Янги тахрирдаги Меҳнат кодексиги киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида тушунтириш бериб ўтди.
Ўқув семинар иштирокчилари томонидан берилган барча саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Ўқув семинар якунида иштирокчиларга меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тайёрланган норматив ҳуқуқий хужжатларнинг электрон шаклдаги намуналари тарқатилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: