Зафаробод тумани, Писталикент ШФЙ, Гараша кўчаси 13-уйда яшовчи фуқаро Тожибоев Бобур 2023 йил 25 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентига Сектор Сайёр қабули орқали қилган мурожаатида, 2020 йилнинг 1 августидан “XIN HONG LI” МЧЖ шаклидаги қўшма корхонасида юк ортувчи лавозимида ишлаб туриб, 2022 йии 16 апрел куни бахтсиз ҳодисага учраб, оғир тан жароҳати олганлигини, бахтсиз ҳодиса ишлаб чиқариш билан болғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклдаги далолатнома расмийлаштирилганлигини ва иш берувчи томонидан тасдиқланиб, ҳисобга олинганлигини, олнган тан жароҳати бўйича 34-сонли Дўстлик туманлараро ТИЭКнинг 2022 йил 18 октябрдаги 000322-сонли хулосасида 3-гуруҳ ногирони, 20 фоиз касбий меҳнат фаолияти йўқотганлик даражаси белгиланганлигини маълум қилган.
Б.Тожибоевнинг мурожаати Кенгашиннг Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати мутахассиси А.Бурхановлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилганда, бир йўла нафақа пули 39 999 477,94 (ўттиз тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг тўрт юз етмиш етти) сўм 94 тийин суғурта компанияси томонидан тўлаб берилмаганлиги аниқланди.
Жабрлангувчига Ўзбекинсвест суғурта компанияси томонидан бир йўла бир марта тўланадиган нафақа пули 39 999 477,94 (ўттиз тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг тўрт юз етмиш етти) сўм 94 тийин ўз вақтида тўлаб бермаганлиги, мурожаатнинг келиб чиқишига сабаб бўлган.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнат инспекцияси ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари томонидан ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга асосланган ҳолда Ўзбекинвест суғурта компанияси раҳбарияти билан музокора олиб борилди.
Натижада Ўзбекинвест суғурта компанияси Жиззах филиали томонидан 2023 йилнинг 7 июнь куни бир йўла нафақа пули 39 999 477,94 (ўттиз тўққиз миллион тўққиз юз тўқсон тўққиз минг тўрт юз етмиш етти) сўм 94 тийин 549-550 сонли тўлов топшириқномаси орқали тўлаб берилди.
Касаба уюшмалари Жиззах вилоят Кенгаши масъул ходимларининг аралашуви билан жабрланувчи Тожибоев Бобурга бир йўла тўланадиган нафақа пулини ундириб берилишига ҳамда жабрланувчининг ҳуқуқ манфаатлари ҳимоя қилинишига эришилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: