Жорий йилнинг 13 июн куни Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Қодиров, Жиззах вилоят Кенгашинининг Меҳнат техник инспектори И.Жабборов, ташкилий ишлар бўлими етакчи мутахассиси Д.Тошматов ва Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар Жиззах вилояти, Арнасой туманида жойлашган 8-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Тармоқ туман Кенгашига аъзо корхона, ташкилот ва муассаса иш берувчилари, меҳнатни муҳофаза қилиш муҳандислари, ходимлар бўйича инспекторлари ҳамда бошланғич касаба уюшмаси ташкилот раислари иштирокида ўқув семинар ташкил этилди.
Семинарда Кенгашнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ЎРҚ-840-сонли Ўзбекистон Республикаси Қонуни Халқаро меҳнат ташкилотининг “Ходимларни иш жойидаги ҳавонинг ифлосланиши, шовқин ва тебранишлар туфайли юзага келадиган касбий хавф-хатардан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 148-сонли Конвенция талабларининг миллий қонунчиликга имплементациясига кўра, меҳнат шароитларининг, иш ўринларидаги меҳнат жараёни оғирлиги ва тиғизлигининг ҳамда уларнинг жароҳатланиш жиҳатидан хавфлилигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини баҳолаш, зарарли ишлаб чиқариш омилини ва (ёки) хавфли ишлаб чиқариш омилини аниқлаш мақсадида ўтказиладиган тадбирлар мажмуидан иборат бўлган иш ўринлари меҳнат шароитлари бўйича аттестацияда назарда тутилганлигини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 сентябрдаги 263-сон қарори билан тасдиқланган “Иш ўринларини меҳнат шароитлари ва асбоб-ускуналарнинг жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низом бўйича тушунтириш берди.
Ўқув семинарда иштирокчилар томонидан берилган барча саволларга маърузачи томонидан жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: