Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди.

 

Жорий йилнинг 15 сентябрь куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида жойлашган 25-сонли умумий ўрта таълим мактаби мажлислар залида Ўзбекистон Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Жиззах вилояти бўйича масъул ташкилотчиси Б.Қодиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов ҳамда вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди. Ўқув семинарида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси шаҳар ва туман кенгашлари раислари, Ғаллаорол туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли давлат мактабгача таълим ташкилотлари ва умумий ўрта таълим мактаблари бошланғич касаба уюшма ташкилоти раислари, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати юклатилган ходимлари иштирок этди.

Ўқув семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши меҳнат техник инспектори И.Жабборов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.

У ўз сўзида, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмат юклатилган ходимлар томонидан олиб борилиши лозим бўлган ишлар яъни 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигида 273-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомга мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш лозимлиги, 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигида 272-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги намунавий Низомга мувофиқ ходимлар ишга киришда “Кириш” ва “Иш жойида” йўриқномадан ўтказишни қайд этиш журналларини ташкил этишликларини, 2000 йил 7 январда Адлия вазирлигида 870-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд касб ва иш турлари бўйича касб йўриқномалари ишлаб чиқиш тартиби бўйича тушунтириш берди.

Ундан ташқари семинар иштирокчиларига 2023 йил пахта йиғим-терими мавсуми давомида болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга йўл қўймаслик юзасидан жамоатчилик назорати олиб борилиши хақида маълумот берди.

Шундан сўнг вилоят Кенгашининг Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов сўзга чиқиб, меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакил ва комиссия сайлаш ва уларнинг ишларини ташкил этиш, ходимларни “Кириш” ва “Иш жойида” йўриқномалардан ўтказишни қайд этиш журналларини юритиш тартиби, бошланғич ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш вакиллари томонидан меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати устидан уч босқичли маъмурий жамоатчилик назоратини олиб бориш тартиби тўғрисидаги  тайёрланган слайд бўйича ўқув семинари иштирокчиларига тушунтириб берди.

Ўқув семинари иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.  Шу куни семинар ўз якунига етди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!