2024 йилнинг февраль-март ойларида корхона ва ташкилотларда жамоа шартномалари бажарилиши якунларига бағишланган меҳнат жамоаларининг умуммий йиғилишларида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раҳбарияти ва масъул ходимларнинг иштирок этиш жадвалига мувофиқ, 2024 йил 1 март куни Жиззах вилояти иқтисодиёт ва молия бош бошқармасида Жамоа шартномасининг 2023 йилда бажарилиш юзасидан меҳнат жамоасининг умумий йиғилиш ўтказилди.
Йиғилишда Узбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Ёшлар билан ишлаш булими бош мутахассиси С.Исхақов, Давлат муассасасалари ва жамаот хизмати ходимлари Республика Кенгашининг Ижтимоий-иқтисодий ҳимоя бўлими етакчи мутахассиси Ш.Сабиров, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири И.Юнусовлар иштирок этишди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: