Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 6-март 137-Ф сонли Фармойишига кўра, республикада 16-18-март кунлари “Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки” шиори остида ўтказилаётган умумхалқ хайрия ҳашарида барча бўғиндаги касаба уюшмалари ташкилотлари кўтаринки рухда фаол қатнашмоқдалар.
Жумладан, 16-март куни касаба уюшмалари вилоят Кенгаши ҳудудида ўтказилган хайрия ҳашарида 41 нафар вилоят Кенгаши ва тармоқлар касаба уюшмалари ходимлари қатнашди.
Ҳашарда ҳудудни ободонлаштириш, 36 метр ариқларни, 60 метр йўлакларни тозалаш, 100 метр бардюрларни ва 50 туп дарахтларни оқлаш ва қуриган шохларини қирқиш, бир тоннадан ортиқ шох-шабалар ва чиқиндиларни олиб чиқиш ишлари амалга оширилди.
Вилоят Кенгаши ходимларининг 6 нафари “Қассоблик” махалласи кўчаларини тартибга келтириш ишларида қатнашди.
Шунингдек, 17-март куни Ш.Рашидов тумани “Уобсой” қишлоғида жойлашган Ш.Рашидов номли оромгоҳда ҳашар ташкил этиш режалаштирилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: