Ишчи ходимларнинг Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид ҳуқуқий билимларини ошириш юзасидан ўқув семинари ташкил этилди. Жорий йилнинг 12 сентябрь куни Жиззах вилояти, Ғаллаорол туманида жойлашган Ғаллаорол туман Ободонлаштириш бошқармасида Ўзбекистон Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгашининг Ёшлар масалалари бўйича кенгаш раиси маслуҳутчиси А.Мамасодиқов, Ташкилий ишлар бўлими мутахассиси Ш.Собиров, Жиззах вилоят Тадбиркорлик, бизнес ва хизмат кўрсатиш соҳалари ходимлари бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси раиси М.Қулбоев ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурхановлар иштирокида ўқув семинари ўтказилди.
Ўқув семинарда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгаши Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати етакчи мутахассиси А.Бурханов ўз маърузаси билан чиқиш қилди.
У ўз сўзида, меҳнатни муҳофаза қилиш хизмат юклатилган ходимлар томонидан олиб борилиши лозим бўлган ишлар яъни 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигида 273-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил этиш тўғрисида”ги намунавий Низомга мувофиқ мулкчилик шаклидан қатъий назар ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасаларда Меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш лозимлиги, 1996 йил 14 августда Адлия вазирлигида 272-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқитишни ташкил қилиш ва билимларни текшириш тўғрисида”ги намунавий Низомга мувофиқ ходимлар ишга киришда “Кириш” ва “Иш жойида” йўриқномадан ўтказишни қайд этиш жўрналларини ташкил этишликларини, 2000 йил 7 январда Адлия вазирлигидан 870-сон билан давлат рўйхатидан ўтган “Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномалар ишлаб чиқиш тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ҳар бир корхона, ташкилот ва муассасалардаги мавжуд касб ва иш турлари бўйича касб йўриқномалари ишлаб чиқиш тартиби, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286 сонли қарори билан тасдиқланган “Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва мходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисида”ги Низом ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 11 февралдаги 60 сонли қарорига 1-илова “Ходимларга уларнинг меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ҳолдаги жароҳатланиши, касб касалликларига чалиниши ёки саломатликнинг баошқа хил шикастланиши туфайли етказилган зарарни тўлаш” Қоидалари бўйича тайёрланган слайд бўйича ўқув семинари иштирокчиларига тушунтириш берди.
Ўқув семинари иштирокчилари томонидан берилган саволларга маърузачилар томонидан тўлиқ жавоблар берилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: