Президентимизнинг Ички туризмни ривожлантириш тўғрисидаги Қарори ижросини таʼминлаш борасида кўпгина ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ходимларнинг маданий-маънавий билимларини бойитиш, юртимизнинг тарихий ва маданий меросини чуқурроқ ўрганиш мақсадида «ҲЕТ»АЖ Жиззах ҳудудий филиали касаба уюшма қо’митаси томонидан Мирзачўл ТЕТда ишлаб келаётган 14 нафар ходимлар иштирокида 2025-йил 12-13-апрел кунлари Хоразм шаҳрига зиёрат сафари ташкил этилди.
Саёҳатчилар икки кунлик саёҳатда дастлаб Урганч шаҳрини зиёрат қилишди. Шаҳар ичи бўйлаб туристик автобуси ажратилди. Саёҳатнинг иккинчи кунида Хива шаҳрини, Жалолиддин Мангуберди мажмуаси ҳамда «Оқ масжид» зиёратгоҳларида бо’лдилар. Тарихий обидалардан, маданиятимиз ҳамда бой тарихий меросларимиздан баҳраманд бўлиб қайтишди.

Spelling error report
The following text will be sent to our editors: