Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

“Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” ва “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамлари муносабати билан тадбир ташкил этилди.

Жорий йилнинг 10 ноябрь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Жиззах вилоят Кенгашининг мажлислар залида Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллиги ҳамда “Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ходимлари куни” ва “11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни” байрамлари муносабати билан тадбир ташкил этилди.


Юртимизда касаба уюшмалари ҳаракатини ривожлантиришга қўшган муносиб ҳиссаси ва меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилишдаги фаол иштироки учун 7 нафар ходим Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “Ўзбекистон касаба уюшмаларининг 120 йиллиги” эсдалик кўкрак нишони билан тақдирландилар.
Шунингдек, аҳоли саломатлигини сақлаш йўлидаги фидокорона меҳнати, жамоат ишларидаги фаол иштироки, тиббий хизматни ташкил этишдаги фидойилиги ва муносиб хизматлари учун жами 30 нафар тиббиёт ходимлари, 30 нафар касаба уюшма фаоллари, бундан ташқари яна 30 нафар хусусий секторда фаолият юритаётган тиббиёт ходимлари ва касаба уюшма фаоллари рағбатлантирилди.
Тадбир давомида касаба уюшмаларининг мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни шу билан биргаликда унинг қисқача тарихи ислоҳотлар доирасида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида сўз юритилди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!