Click to listen highlighted text!
Templates by BIGtheme NET

2025 йил 28-ноябр куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят кенгашининг Мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг «Марказий Осиё янги давр остонасида» номли мақоласида белгиланган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг роли» мавзусида давра сухбати бўлди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши томонидан  2025 йил 28 ноябр куни вилоят ҳудудий кенгаши мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласида белгиланган вазифаларни амалга оширишда касаба уюшмаларининг роли” мавзусида давра сухбати ўтказилди.

Давра суҳбатини вилоят худудий кенгаши раиси ўринбосари А.Ихтиёров  очиб берди ва олиб борди.

Давра сухбатида Ш.М.Мирзиёевнинг “Марказий Осиё янги давр остонасида” номли мақоласида белгиланган стратегик вазифалар мазмун-моҳиятини чуқур таҳлил қилиш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий аҳамиятини очиб бериш ҳамда мазкур йўналишларда касаба уюшмаларининг фаол иштирокига қаратилган таклиф ва механизмлар муҳокама қилинди.

Давра сухбатида вилоят худудий кенгаши масъул ходимлари, вилоят, туман, шахар тармоқ касаба уюшмалари ходимлари, вилоят ички ишлар, молия, иқтисодиёт ва маданият бошқармалари вакиллари, прокуратура, нодавлат-нотижорат ташкилотлари вакиллари, Жиззах давлат педагогика университети, Жиззах политехника институти, Миллий  университети Жиззах филиали, Жиззах “SAMBHRAM”,  Жиззах шаҳар Казан (Волга бўйи) Федерал Университетлари профессор-ўқитувчилари иштирок этдилар.

Ушбу давра сухбатида  “Марказий Осиёда таълим ва илм-фан интеграцияси: барқарор ривожланиш учун инсон капиталини юксалтириш”, “Марказий Осиё ёшларининг бирдамлигини мустаҳкамлашда касаба уюшмаларининг иштироки”,  “Марказий Осиё халқларини бирлаштирувчи умумий тарих ва цивилизацион уйғунлик: замонавий ҳамкорликка асос”, Марказий Осиёда бирдамлик, тинчлик ва ривожланишни мустаҳкамловчи омил”, “Минтақавий тотувлик ва ишончни мустаҳкамлашда маданий алоқаларнинг ўрни” каби мавзуларда маърузалар тингланди.

Давра суҳбатида Президент мақоласида илгари сурилган фикр ва мулоҳазалар  минтақадаги ҳар бир инсон тақдирига дахлдорлиги, Марказий Осиёдаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш сиёсий мақсад эмас, балки стратегик зарурат эканлиги қайд этилди.

Яқин қўшничилик муносабатларининг ривожланиши Марказий Осиё давлатлари касаба уюшмалари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ҳам янги босқичга кўтариши қайд этилди.

Президентимиз Ш.М.Мирзиёев мақоласида “Марказий Осиё яқин ўн йилликларда қандай ривожланади?” деган принципиал саволга жавобни биргаликда ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланади. Мақолада бу борада  устувор йўналиш  ва стратегик вазифалар кўрсатиб ўтилганлиги таакидланди.  

Давра суҳбатида белгиланган стратегик вазифалар ижросини таъминлаш борасида касаба уюшмаларининг роли қандай бўлиши ва амалга оширилиши лозим бўлган ишларнинг аҳамияти ва истиқболдаги режалар юзасидан фикр алмашиб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

ăn dặm kiểu NhậtResponsive WordPress Themenhà cấp 4 nông thônthời trang trẻ emgiày cao gótshop giày nữdownload wordpress pluginsmẫu biệt thự đẹpepichouseáo sơ mi nữhouse beautiful

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!