Йиғилишда вилоят бирлашмаси кенгаши ва ижроия қўмитаси аъзолари, вилоят, шаҳар ва туман тармоқ касаба уюшма кенгашлари раислари, ҳисобчилари, вилоят кенгаши бўлим мудирлари, йирик ташкилотларнинг бошланғич касаба уюшма қўмита раислари иштирок этишди.






Ижроия қўмитаси йиғилишида вилоятидаги “Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Жиззах вилоят бошқармаси ҳамда Шароф Рашидов ва Мирзачўл туман бўлимларида иш берувчилар томонидан ходимларнинг меҳнатини муҳофаза қилишга оид ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ манфаатларига тааллуқли бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ва техник жихатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини, жамоа шартномасидаги Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимига ва Битимга киритилган бандларини бажарилиши ҳолатини жамоатчилик назорати асосида ўрганиш натижалари ҳақида”, “Ш.Рашидов туман тармоқ касаба уюшма Кенгашлари томонидан Ёшларга оид сиёсати борасида олиб бораётган ишлари тўғрисида”, “ Ғаллаорол туман касаба уюшмалари тармоқ кенгашлари, бошланғич касаба уюшма қўмиталари томонидан молиявий интизомга риоя қилинишини аҳволи тўғрисида” ва кун тартибидаги бошқа масалаларда кенгаш бўлим мудирлари ахборот беришди.
Мухокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Жиззах вилоят Кенгаши
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: